Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди
Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.
Фото: «Bugun.uz»
Қайд этилишича, нархлар 1 июнь ҳолати бўйича тақдим этилган. Суякли мол гўштининг 1 килограми нархи 45 000–73 000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:
қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000–86 000 сўм;
картошка (1 килограмм) — 3000–8000 сўм;
пиёз (1 килограмм) — 2000–6000 сўм;
сабзи (1 килограмм) — 2000–7000 сўм;
тухум (10 дона) — 6500–15 000 сўм;
гуруч (1 килограмм) — 4500–21 000 сўм;
ўсимлик ёғи (1 килограмм) — 15 500–28 000 сўм;
шакар (1 килограмм) — 9000–14 000 сўм.
Аввалроқ бозорлардаги нархларнинг статистикаси 2022 йил май ойи ҳолатига кўра, эълон қилинганди.