Ўзбекистонликлар учун Ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлди
Ўзбекистонликлар учун Ҳаж мавсуми 18 июнь куни бошланиб, 31 июль куни якунланади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.
Фото: «Muslim.uz» / Иллюстратив
Маълум бўлишича, Ўзбекистон зиёратчилари 18 июнь куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг ҳаволайнерлари орқали Саудия Арабистонига парвоз қилади. Сафарга жўнаш авиақатновлари шу йил 30 июнига қадар давом этади.
Зиёратчилар мамлакатнинг 7 та ҳудуди: Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан ташиш режа қилинган. Барча рейслар тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади.
Маълумот учун, жорий йил 14-31 июль кунлари эса зиёратчиларимиз ушбу мамлакатдан юртимизга олиб келинади.
Аввалроқ Ўзбекистонликлар учун Ҳаж сафари тўлови салкам икки баробарга оширилгани ҳақида хабар берилганди.