Жаҳон - 8:37 · 03.06.2022

Россияда 20 ёшли қиз ўзбекистонлик эркакни зўрлаганликда айблади

Россиянинг Ленинград вилоятида 20 ёшли қиз 54 ёшли ўзбекистонлик автобус ҳайдовчисини зўрлашда айблади. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Фото: «РИА»

Полицияга 31 май куни Тосненский туманида яшовчи 20 ёшли қиздан мурожаат келиб тушган. У соат 23:00 атрофида 392-рақамли микроавтобусда уйига қайтаётганда охирги бекатда ҳайдовчи томонидан зўрланганини айтган. Қизнинг сўзларидан сўнг, гумонланувчи 54 ёшли ўзбекистонлик эркак 1 июнда Колпино шаҳрида қўлга олиниб, камерага жойлаштирилган.

Эркак яшаш ва ишлаш учун рухсатномага эга бўлган. Ҳолат юзасидан терговчи микроавтобусга хизмат кўрсатувчи «Питеравто» компаниясига келиб, видеоёзувни кузатган.

«Тасвирда ҳеч қандай ҳужум ёки жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган. Улар нимадир ҳақида баҳслашган ва қиз кетган», — деган «Питеравто»нинг расмий вакили Роман Юденев. Полиция ҳайдовчи тез орада қўйиб юборилишини таъкидлаган.

Аввалроқ Россияда 56 ёшли ўзбекистонлик эркак 16 ёшли қизни зўрлаганди. Шунингдек, Россияда 33 ёшли ўзбекистонлик эркак 13 ёшли қизга жинсий тажовуз қилганди.

Bugun — LIVE