Жаҳон - 21:33 · 03.06.2022

Россияда ўзбекистонлик эркак ИШИДни молиялаштиришда айбланиб, 8 йилга қамалди

Москва суди илгари Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди томонидан ҳимоя қилинган ўзбекистонлик эркакни ИШИДни молиялаштирганликда айблаб, саккиз йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Life.ru»

Маълум қилинишича, 2013 йилдан бери Эшонқулов Афғонистон ва Покистонга жангариларни ёллаш ва жўнатиш билан шуғуллангани учун халқаро қидирувга берилган. Россия томонининг уни Ўзбекистонга экстрадиция қилишга уринишлари Европа суди томонидан блокланган. 2021 йилда Эшонқулов Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари «Исломий давлат»ни молиялаштирганликда айбланиб ҳибсга олинган.

«Чет эл фуқароси Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинди ва уни қаттиқ режимли ахлоқ тузатиш колониясида ўташ учун ҳукм қилинди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россияда 20 ёшли қиз ўзбекистонлик эркакни зўрлаганликда айблаганди. Шунингдек, мамлакатда ўзбекистонлик эркак ток уриши оқибатида вафот этганди.

Bugun — LIVE