Жаҳон - 8:05 · 03.06.2022

Россияни ҳаводан мунтазам кузатувчи давлат маълум бўлди

Буюк Британиянинг RC-135W Rivet Joint радиоелектрон разведка самолёти Болтиқбўйида рус қўшинларини кузатиши маълум бўлди. Бу ҳақда «UK Defence Journal» хабар берди.

Фото: «МИР 24»

Самолёт Россиянинг NATO даватлари билан чегарасини назорат қилади. Бу Британия учун одатий ҳоллиги, чунки мамлакат Украинада уруш бошланишидан олдин Россия кучлари ҳақида махфий маълумотлар йиққани айтилган. Сўнгги маълумотларг кўра, кузатув фаоллиги ошган.

Қироллик ҳаво кучлари веб-сайтига кўра, RC-135W махсус электрон кузатув самолёти бўлиб, у барча стратегик ва тактик миссияларда ишлатилиши мумкин. Унинг датчиклари алоқа, радар ва бошқа тизимлардан маълумотлар тўплайди. Самолёт Airseeker деб номланади, аммо RC-135W Rivet Joint сифатида танилган. Буюк Британия бундай самолётлардан учтасига эгалик қилади.

Аввалроқ Британия Украинага расмийлар учун зирҳли машиналар юбориши маълум қилинганди. Шунингдек, Британия разведкаси Украинада уруш кучайишини таъкидлаганди.

Bugun — LIVE