Самарқандда қозоғистонлик сайёҳларга куч ишлатган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди

Самарқандда қозоғистонлик сайёҳларга куч ишлатган 2 нафар ИИБ ходими ишдан бўшатилиб, уларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида 2 нафар ходим ички ишлар тизимидан ишдан бўшатилган ва уларга нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълумот берилган.

Маълумот учун, Самарқанд шаҳрида 21 май куни тунги пайтда ИИБ ходимлари сайёҳларга қўпол муомалада бўлиб, электрошокер ишлатган. 20 майдан 21 май кунига ўтар кечаси шаҳар ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари тунги фаолиятини олиб бораётган бўлган. Улар Мирзо Улуғбек кўчасида қўшни мамлакатдан келган сайёҳларни шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилган.

Ҳолат юзасидан ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказилган. Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши айтилган.

Аввалроқ Наманганда «маскали»лар ва «ГАИ» ходимлари одамларни қўрқитиб, уларга нисбатан электрошокер ишлатгани акс этган видеога вилоят ИИБ изоҳ берганди.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди