Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ раисини қабул қилди — фото

Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни тонгда, Урганч шаҳрига жўнаб кетишдан аввал Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рауни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистон–Польша муносабатларини кенгайтириш масалалари ҳамда долзарб халқаро кун тартиби кўриб чиқилди. ЕХҲТ раиси Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегияси бераётган натижаларни ҳамда мамлакатимизнинг прагматик ташқи сиёсати, Марказий Осиёда дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги ҳаракатларини юқори баҳолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат ва ушбу нуфузли халқаро тузилманинг барча институтлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кучайтириш, демократик янгиланишларни, шу жумладан конституциявий ислоҳотни экспертлик жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, ташкилотнинг Парламент ассамблеяси доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш устувор аҳамиятга эга экани қайд этилди.

«Яшил» тараққиёт, рақамлаштириш, иш ўринларини яратиш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни қисқартириш, табиатни муҳофаза қилиш бўйича, шу жумладан Оролбўйи минтақасида муҳим тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро сиёсат, жумладан, Европа иттифоқи билан кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш, Афғонистонда тинчликни таъминлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон етакчиси Ўзбекистон–Польша амалий ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболларига алоҳида тўхталди. Хусусан, 2021 йил икки томонлама товар айирбошлаш учдан бир қисмга, 2022 йил бошидан эса қарийб 50 фоизга кўпайди. Польша етакчи компаниялари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, кимё, электротехника ва бошқа тармоқларда қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Муҳим гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда, жумладан, юртимизда Варшава менежмент университетининг филиали ўз ишини бошлади. Учрашувда ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Збигнев Раунинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича қўшма йўл харитасини қабул қилишга келишиб олинди.

Аввалроқ Ўзбекистонга келган Тожикистон президентини Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олгани ҳамда музокаралар якуни бўйича ўтказилган брифингда Тожикистон билан ўртадаги муносабатлар ҳақида гапиргани хабар қилинганди.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди