Жамият, Хоразм - 15:34 · 03.06.2022

Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Урганчдаги экскаватор заводига борди — фото

Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Урганч шаҳридаги қўшма корхонага ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигидаги «UzXCMG» корхонаси 2014 йилда ташкил этилган. Лойиҳанинг биринчи босқичида қишлоқ хўжалиги техникаларини йирик бўғинли йиғиш, иккинчисида саноат усулида йиғиш, учинчисида эса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш йўлга қўйилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳозирги кунда бу ерда 13 хил экскаватор, 10 турдаги махсус техника ишлаб чиқарилмоқда. Сув хўжалиги, қурилиш ва йўл таъмирлаш соҳалари учун ўта зарур бўлган бундай техникалар илгари валюта эвазига хориждан келтирилган. Эҳтиёт қисмлар таъминоти ва сервисда кўп қийинчиликлар бўлган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қўшма корхонанинг ишга туширилиши бу заруратни ҳал этиш билан бирга вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, мамлакатда ирригация ва мелиорация тадбирларини ўз вақтида бажариш имконини бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу кунга қадар корхонада халқаро стандартлар асосида 2 мингга яқин махсус техника ишлаб чиқарилган. Маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан ошган. Энди маҳсулотларни чет элга, жумладан, қўшни мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилган. Экскаватор ва махсус техникалар буюртма асосида ишлаб чиқарилиши ҳам мумкин.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тожикистонлик меҳмонлар заводдаги иш жараёнини, қишлоқ хўжалиги машиналари ва махсус техникаларни кўздан кечирган.

Аввалроқ давлат раҳбари Урганч халқаро аэропортида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олгани хабар қилинганди.

Bugun — LIVE