Жамият - 17:54 · 03.06.2022

Тошкентда 13 ёшли қизга ёши катта эркак тегажаклик қилгани айтилмоқда — видео

Тошкент шаҳрида 13 ёшли қизга ёши катта эркак тегажаклик қилгани айтилмоқда. Бу бўйича «Nemolchi.uz»га 31 май куни мурожаат келиб тушган.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, эркак аввалига автобус силкинганида гўё билмасдан қизга суянган, кейин эса қўлини икки оёғи орасига суққан. Қиз чўчиб кетиб, унинг қўлини ўзидан итарган. Эркак эса ҳаракатларида давом этиб, «озгина сабр қил» деб пичирлаган.

Қизнинг онаси юборган мурожаатга кўра, эркак бу ҳаракатларини автобусдан тушиб кетгунга қадар давом эттирган. Эркакнинг юзи ўша атрофдаги кузатув камераларига тушиб қолган.

Мурожаатдан сўнг 3 июнь куни аёлга участка нозири телефон қилиб, қизи билан Яккасарой тумани ИИБга таклиф қилган. Шундан сўнг эркак гумонланувчи сифатида олиб келинган. Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Маълумот учун, Тошкент жамоат транспортларида тегажаклик ҳолатларига қарши лойиҳага старт берилган.

Аввалроқ Тошкентда 17 ёшли қизга тегажаклик қилмоқчи бўлган эркак қамалганди.

Bugun — LIVE