Владимир Путин дунёдаги вазиятга баҳо берди
Россия президенти Владимир Путин жаҳондаги ҳозирги вазиятни мураккаб ва олдиндан айтиш қийин деб баҳолади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Президент Хавфсизлик кенгашининг 30 йиллиги муносабати билан ушбу соҳа вакилларига мурожаат қилган. У эски чақириқ ва хавф-хатарлар сақланаётгани ва янгилари пайдо бўлайтганини айтган.
«Бундай шароитда замон воқелигига жавоб берадиган, давлат хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашга, унинг изчил, илғор ривожланишига ёрдам берадиган ёндашувларни фаолроқ излаш ва амалга ошириш зарур», — деган Путин.
Шунингдек, у ҳозирда хавфсизлик хизмати ҳодимларига бўлган талаб юқорилигини қўшимча қилган.
Аввалроқ Литвада Путинни ҳокимиятдан қандай олиб ташлаш муҳокама қилинганди. Шунингдек, Зеленский Путин билан учрашиш шартини айтганди.




