Жаҳон - 20:35 · 04.06.2022

Афғонистонда «Толибон» аҳолидан ушр йиғишни бошлади

Афғонистоннинг Саманган вилоятида «Толибон» одамларнинг чорва молларидан ушр (даромаднинг ўндан бири ҳисобидан олинадиган солиқ тури) йиғишни бошлади. Бу ҳақда «Etilaatroz» хабар берди.

Фото:«East-West News Service»

Маълум қилинишича, 40 та қўй бўлган оила чорва молларидан тўрт бошини ушр сифатида бериши керак. Саманган вилояти маркази Айбакнинг Далхаки қишлоғида яшовчи фуқаро толиблар ўз қишлоғида тўртта қўйнинг нархи учун пул йиғётганини таъкидлаган. Унга кўра, ҳар бир фермер тўртта қўй учун «Толибон»га 30-40 минг афғони (таҳминан 3 миллион 706 минг сўм) тўлаши шарт. Бошқа ҳудудларда беш қўйнинг ўндан бир қисми ҳисобида ушр йиғилмоқда.

«Толибон» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳам ушр талаб қилаётгани айтилган, айрим фермерлар халқнинг иқтисодий аҳволини инобатга олиб, ушр йиғилаётганини танқид қилган.

Аввалроқ «Толибон» аҳолидан ушур ва закот солиғи йиғмоқчилиги маълум қилинганди. Шунингдек, «Толибон» ҳижоб бўйича янги қарор чиқаргани ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE