Андижон, Жамият - 19:11 · 04.06.2022

Андижонда бола карусель курсисидан тушиб кетди — видео

Ижтимоий тармоқларда 4 май куни истироҳат боғида карусель учаётган болалардан бири курсидан қулагани акс этган видео тарқалди. Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси воқеа юзасидан маълумот берди.

Скрин: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълумотларга кўра, ҳодиса Андижон вилоятида содир бўлган. Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси эълон қилган лавҳада, боланинг онаси ўғлининг аҳволи яхши эканини айтган.

«Ўғлим яхши, ҳеч нарса бўлгани йўқ. Маъмуриятдагиларга, Миллий гвардияга ва профилактика инспекторларига раҳмат», — деган боланинг онаси.

Аввалроқ Навоийда 53 ёшли эркак набираси билан 4-қаватдаги эскалатордан тушиб кетганди. Шунингдек, Нукусда 2 бола кўл ўртасидаги музга тушиб кетгани хабар қилинган.

Bugun — LIVE