Жаҳон - 7:07 · 04.06.2022

АҚШ Россияга қарши «кибероперация» бошлади

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер АҚШ Россияга қарши «кибероперациялар» олиб бораётганини тасдиқлади. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: «warontherocks.com»

Маълум қилинишча, Россияга қарши ҳар қандай тажовузкор киберфаолият можаронинг авж олишига қаратилмаган. Жан-Пьер шу тариқа АҚШ Киберқўмондонлиги раҳбари генерал Пол Накасоненинг Вашингтон Украинани қўллаб-қувватлаш учун рақамли ҳужумдан фойдаланиши ҳақидаги баёнотига муносабат билдирган. У жараён қонуний экани, тўлиқ фуқаролик назорати остида амалга оширилаётганини таъкидлаган.

Бундан ташқари, Накасоне унинг вазифаси Мудофаа вазири ва АҚШ президентига амалга оширилаётган ҳаракатларнинг турли вариантларини тақдим этиш эканини айтган. Шунингдек, Россиядан мумкин бўлган киберҳужумлар доимий равишда таҳлил қилинаётгани ва киберқўмондонлик шай ҳолатдалигини қайд этган.

Аввалроқ АҚШ Украинага Россияга кучли зарба бероладиган учувчисиз учиш аппарати сотмоққилиги маълум қилинганди. Шунингдек, Россия ва Хитой АҚШ резолюциясига вето қўйганди.

Bugun — LIVE