Жаҳон - 14:32 · 04.06.2022

«Беларусь ҳарбийлари Украинага ҳужум қилиш буйруғини олди» — Тихановская

Беларусь армияси Украинага ҳужум қилиш буйруғини олди, аммо олий ҳарбий қўмондонлик бу жараённи секинлаштирди. Бу ҳақда Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская маълум қилди.

Фото: «EP»

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий қўмондонлик Украинага ҳужум қилиш буйруғини олган. Бироқ офицерлар армиянинг руҳий тушкунликка тушганини аниқ тушуниб, урушда руслар билан қўшилишни истамаган.

«Режим томонидан шундай буйруқ берилди. Аммо юқори офицерлар аскарлар руҳий тушкунликка тушгани, уларнинг ҳужум қилиш ва русларга қўшилиш истаги йўқлигини тушунарди», — дейди Тихановская.

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг Житомир, Киев ва Чернигов вилоятлари билан чегарадош Беларуснинг Гомель вилоятида 22 июндан 1 июлга қадар режалаштирилган сафарбарлик машқлари ўтказилади. 28 июндан 16 июлга қадар Жлобин вилоятида ҳудудий қўшинларнинг ҳарбий машғулотлари ўтказилади. Тадбир доирасида ҳудудий объектни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, қўпорувчилик ва разведка гуруҳларига қарши кураш амалиёти олиб борилади.


Аввалроқ Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Шунингдек, Тихановская эрига чиқарилган ҳукмга муносабат билдирганди.

Bugun — LIVE