8:09 | 04.06.22 191

Жанубий Африка президенти одам ўғирлаш ва порахўрликда айбланди

Мамлакат собиқ разведкачиси давлат раҳбарига алоқадор маълумотларни очиқлади

Жанубий Африка президенти Сирил Рамаф одам ўғирлаш, порахўрлик ва ўғирланган пулларни яширганликда айбланди. Бу ҳақда «Africanews» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Мамлакат разведкасининг собиқ юқори мартабали ходими Артур Фрейзер мамлакат президенти устидан расмий шикоят билан чиққан. У ўз шикоятида давлат раҳбари қароқчиларни ўғирлаб, уларнинг хонадонларидан бирида яширинган 3,8 миллион еврога эгалик қилганини айтган.

«Бугун мен Жанубий Африка президенти Жаноби Олийларига нисбатан мисли кўрилмаган қадамни қўйдим. Бу шикоят мамлакат шимоли-шарқидаги Рамафга тегишли фермада яширинган 3,8 миллион евронинг ўғирланиши билан боғлиқ», дейилади баёнотда.

Фрейзернинг таъкидлашича, ўғрилик 2020 йил 9 февралда содир бўлган ва президент жиноятни полиция ҳамда солиқ органларидан яширган, кейин эса жиноятчиларга жим туриши учун пул тўлаган. У Рамафни адолатга тўсқинлик қилиш ва гумонланувчиларни ўғирлаш, уларни ўз ҳудудида сўроқ қилиш ва порахўрликда айблаган.

Шикоят қилувчи полицияга ушбу маълумотни тасдиқловчи далиллар, жумладан фотосуратлар, банк ҳисоблари, исмлар ва видеоларни тақдим этган. Унинг адвокати Эрик Мабуза шикоят Йоханнесбург полиция бўлимига юборилганини тасдиқлаган.

Аввалроқ Аргентинанинг собиқ президенти фуқароларни кузатганликда айбланганди. Шунингдек, Саудия шаҳзодаси қиролни ўлдирмоқчи бўлганликда айбланган.