Кремль Украинадаги уруш қачонгача давом этишини маълум қилди
Россия Украинадаги «махсус операцияси»да маълум натижаларга эришди, аммо у барча вазифалар бажарилмагунча давом этади. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Фото: «BBC»
Песковнинг сўзларига кўра, «махсус операция»нинг асосий мақсадларидан бири Донецк ва Луганскда одамларни ҳимоя қилиш ҳисобланади. «Уларни ҳимоя қилишни таъминлаш чоралари кўрилмоқда, маълум натижаларга эришилди», — деган Песков.
Унинг қўшимча қилишича, минтақада «кўплаб аҳоли пунктлари озод қилинган» ва ,e Россия ҳарбийлариuf «тинч ҳаётни ўрнатишга имкон бермоқда». «Бу ҳарбий амалиётнинг барча мақсадларига эришилгунга қадар давом этади», — деган Песков.
Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни «тезлаштириш»ни муҳокама қилиш учун учрашган. Қодировнинг сўзларига кўра, Шойгу кейинги тактикани такомиллаштиришни назарда тутувчи янги вазифаларни белгилаб олган.