Маҳаллий тадбиркорлар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг фаолияти билан танишди

Президентнинг 2022 йил 24 январдаги «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида республиканинг 50 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчилари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташрифни амалга оширди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар беришича, ташриф давомида завод эҳтиёжлари учун зарур бўладиган маҳсулотлар, бутловчи буюм, материаллар ҳамда саноат хизматларини маҳаллийлаштириш, корхоналар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш масаласи кўриб чиқилган ва ҳамкорлик борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Шунингдек, ташриф давомида тадбиркорларга заводнинг барча ишлаб чиқариш ускуналари ва реакторлари, уларнинг ишлаш фаолияти ва моҳияти, замонавий лаборатория, бошқарув пульти бўйича атрофлича маълумот берилган. Алоҳида ташкил этилган «шоу-рум»да эксплуатация жараёнида завод эҳтиёжлари учун зарур бўладиган ва ҳозирда импортдан етказиб берилаётган маҳсулотлар намуналари кўрсатиб берилган.

Тадбир доирасида заводга ташриф буюрган маҳаллий ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар республиканинг деярли барча ҳудудларидан ташриф буюрган бўлиб, улар билан завод учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва янги турларини ўзлаштириш бўйича 20 га яқин ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Таъкидланишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббус ва топшириқлари асосида жамият ва маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини амалга ошириш ишларига доимий равишда устувор аҳамият бериб келинади.

Маълум бўлишича, 2022 йилда ягона кооперация портали орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 1,5 трлн сўмдан ортиқ шартномалар тузилиши, маҳаллий корхоналар билан кооперация асосида 350 дан ортиқ маҳсулот ва хизматларни ўзлаштириш бўйича «йўл хариталари» имзоланиши, шунингдек 10 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги маҳсулотларни ўзлаштириш ва улар импортини қисқартиришга эришиш режа қилинган.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Айнан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар билан ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2021 йил давомида ягона электрон кооперация портали орқали жами 137 та маҳаллий корхоналар билан умумий қиймати 32,0 млрд сўмга тенг бўлган 490 та шартномалар имзолаган.

Бундан ташқари маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва илмий тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни заводда тажриба синовларидан ўтказиш орқали, сифат ва нарх кўрсатгичлари билан боғлиқ масаллар борасида ҳамкорликда ишлар режалаштирилган.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилган полиэтилен маҳсулоти тўлиқ ички бозорга реализацияси қилинаётгани ҳақида хабар берганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма