Жаҳон - 10:13 · 04.06.2022

NATO Украинадаги уруш қандай ҳолатда тугашини маълум қилди

NATO Бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг Украинага қарши уруши музокаралар столида якунланиши ва ташкилот энг яхши ечим топишда ёрдам беришини айтди. Бу ҳақда «Republic World» хабар берди.

Фото: «Euronews»

Столтенберг байнотида АҚШни Украинани, трансатлантик алянсни қўллаб-қувватлашдаги етакчилигини юқори баҳолаган.

«Урушларни табиатан олдиндан айтиб бўлмайди, шунинг учун биз фақат узоқ муддатга тайёргарлик кўришимиз керак», — деган расмий.

У «махсус операция» қирғин урушига айлангани, бу урушда украиналиклар жанг майдонида ватанларини ҳимоя қилиш учун оғир тўлов тўлаётгани, лекин Россия бундан ҳам каттароқ йўқотишга дуч келаётганини таъкидлаган.

«Россия президенти Путин NATO’нинг кичикроқ бўлишини хоҳлади, шунинг учун у Украинага бостириб кирди, аммо бунинг аксини олди», — деган у.

Аввалроқ NATO узоқ муддатли урушга тайёр бўлишга чақирганди. Шунингдек, Туркия NATO’га ультиматум қўйганди.

Bugun — LIVE