Жаҳон - 12:44 · 04.06.2022

Ўзбекистонликларнинг Россияга темирйўл орқали киришига қўйилган чеклов бекор қилинади

Ўзбекистон фуқароларининг Россияга темирйўл орқали киришига қўйилган чекловлар 14 июндан бошлаб бекор қилинади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Россия ҳаво ва денгиз орқали мамлакатга келган хорижликларнинг кириши учун ўрнатилган барча эпидемиологик чекловларни олиб ташлайди. Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб бу бўйича маълумот берган.

Бундан ташқари, тезкор штаб 14 июндан бошлаб Тошкент–Самара ва Тошкент–Волгоград йўналишларида темирйўл қатновини ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтасига бир марталик частота билан қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилган.

Аввалроқ Ўзбекистон Россия билан темир йўл қатновини тиклаши мумкинлиги маълум қилинган. Шунингдек, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши қачон бошланиши маълум бўлган.

Bugun — LIVE