Жаҳон - 7:36 · 04.06.2022

Россияда уч нафар Ўзбекистон фуқароси террорчилик ташкилотига алоқадорликда айбланди

Россиянинг Красноярск ўлкасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» халқаро террорчилик ташкилотига алоқадорликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Москва24»

Гумонланувчилардан икки нафари Канск шаҳрида, бири Красноярск аэропортида чет эл жангариларининг машғулотларига учиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган. Икки нафар ҳибсга олинган шахсга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси (Террорчилик фаолиятига кўмаклашганлик), яна бирига нисбатан эса 205.2-модда («Террорчилик фаолиятига оммавий чақириқ») бўйича жиноий иш очилган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркакнинг ёниб кетган жасади топилганди. Шунингдек, Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит метрода вафот этганди.

Bugun — LIVE