Жамият, Самарқанд - 11:46 · 04.06.2022

Самарқанддаги техникумда ўқитувчи талабага пичоқ отгани айтилмоқда — видео

Самарқанд Ахборот технологиялари техникумида ишловчи ўқитувчи талабага пичоқ отгани айтилди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Кадр: Telegram

Видеога кўра, талаба ётган хонага 3 июнь соат 20:50 атрофида ўқитувчи кирган ва стол устидаги пичоқни унинг оёғига отган. Пичоқ йигитнинг оёқ томирига теккан ва томир кесилиб кетгани айтилган. Аммо ходим нега бундай қилганига аниқлик киритилмаган.

Таъкидланишича, мурожаат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилмоқда. Натижаси бўйича ахборот берилади.

Аввалроқ Тошкентда 18 ёшли талабани бир зарба билан ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилганди. Шунингдек, Термиз давлат университетида талабалар муштлашгани хабар қилинган.

Bugun — LIVE