Жаҳон - 8:40 · 04.06.2022

Шимолий Корея БМТнинг қуролсизланиш бўйича гуруҳини бошқаради

Шимолий Корея Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қуролсизланиш бўйича конференция раислигини вақтинча ўз зиммасига олди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Бу бир қатор давлатлар томонидан танқид ва ғазабга сабаб бўлган. БМТнинг Қуролсизланиш бўйича конференциясининг мақсади ядровий урушнинг олдини олиш ва ядровий қуролланиш пойгасини тугатиш ҳисобланади. Конвенция йилига уч марта ўтказилади. Унинг бош қароргоҳи Женевада жойлашган. Бошқарув ҳар сафар бир иштирокчи давлатдан бошқасига ўтади. Бу сафар етакчилик Шимолий Кореяга берилган. Бу эса айрим мамлакатларнинг норозилигига сабаб бўлган, чунки КХДР мунтазам равишда қитъалараро баллистик ракеталарни синовдан ўтказади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши бундай қуролларни тақиқлаган. Шу сабабли Ғарб давлатлари КХДРга қарши санкциялар жорий қилган.

«Биз КХДРнинг қуролсизланиш бўйича конференция қийматини жиддий равишда бузишда давом этаётган бепарво ҳаракатларидан жиддий хавотирдамиз», — деган Австралия элчиси бошқа давлатлар билан қўшма баёнотида.

Аввалроқ Шимолий Корея Пунгери ядро полигонини қайта қуришга киришганди. Шунингдек, мамлакат янги ҳарбий қуролни синовдан ўтказганди.

Bugun — LIVE