Жамият, Тошкент ш. - 12:14 · 04.06.2022

Тошкент метросининг «Чилонзор» йўналиши вақтинча ишламай қолди — видео

Тошкент метросининг «Чилонзор» йўналиши фаолиятида 4 июнь куни вақтинча узилиш бўлди. «Тошкент метрополитени» бунинг сабабини маълум қилди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, «Чилонзор» йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд соат 10:50 атрофида электр таъминотидаги қисқа носозлик сабаб «Олмазор» бекатида тўхтаган. Йўловчилар эса бекатдан чиқарилган.

Шу сабаб «Чилонзор» йўналишининг қолган бекатларида ҳам поездлар ҳаракати белгиланган режа жадвалидан ўзгарган ҳолда бир томонлама ва кичик ҳалқа жадвали асосида ҳаракатланган.

Ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганидан сўнг соат 11:58 да носозлик бартараф этилиб, поездлар доимий жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

Аввалроқ Пахтакор метро бекатида поезд тўхтаб қолгани хабар қилинганди. Шунингдек, Абдулла Қодирий метро бекатида ҳам поезд тўхтаб қолган.

Bugun — LIVE