Жамият, Тошкент ш. - 19:39 · 04.06.2022

Тошкентда «Lacetti» бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш устунига бориб урилди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 4 июнь куни «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш устунига бориб урилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа тахминан соат 00:25 ларда, туманнинг Оққўрғон кўчасида содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, ҳайдовчи С.Н. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Лекин тиббиёт ходимларининг уринишларига қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.

Аввалроқ Фарғонада юк машинаси ағдарилиб кетиб, йўл четидаги 3 та машинага бориб урилганди. Шунингдек, Тошкентда бошқаруви йўқотилган «Spark» бетон устунга урилганди.

Bugun — LIVE