Жаҳон - 15:11 · 04.06.2022

Украина делегацияси Россия билан музокара ўтказиш шартини айтди

Украина делегацияси раҳбари, Олий Рада депутати Давид Арахамия Москва билан музокара Ғарбдан қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтириш орқали амалга ошиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Украинская Правда» хабар берди.

Фото: «dialog.ua»

Арахамияга кўра, Ғарб давлатларининг «етарли ҳажмда» етказиши керак бўлган қурол-яроғи Киевнинг музокаралардаги позициясини мустаҳкамлаши мумкин.

«Бизнинг қуролли кучларимиз ундан фойдаланишга тайёр. Шундан кейин, менимча, кучайтирилган позициядан туриб музокараларнинг янги босқичини бошлашимиз мумкин», — деган Украина делегацияси раҳбари. У Россия кучлари ҳозирда аҳоли пунктлари устидан назорат ўрнатишда давом этаётганини таъкидлаган.

«Биз бир қадам олдинга, икки қадам орқага кетаётган бўлсак-да, музокараларни давом эттиришни бошлаш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман», — деган Араҳамия.

Мавзуга доир: Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий-дипломатик музокара нега тўхтатилди?

Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинага қурол жўнатиш Россия ва NATO ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келиши мумкинлигини айтганди. Медведев АҚШ Украинага 40 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратганига муносабат билдирганди ва Россия ядро қуролдан фойдаланиши мумкин бўлган 4 та ҳолат маълум қилинган. Шунингдек, Чеченистон раҳбари Польшага Украинага қўрол етказишни тўҳтатмаса, ҳужум қилиш билан таҳдид қилганди.

Bugun — LIVE