Жамият, Хоразм - 23:00 · 04.06.2022

Хивада «Паҳлавон Маҳмуд — баҳодирлар ўйини» халқаро турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди — фото

Хива шаҳрида 4–5 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган «Паҳлавон Маҳмуд — баҳодирлар ўйини» халқаро турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бутунжаҳон стронгменлар федерацияси ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.  Хива файласуф ва полвон сифатида танилган Пахлавон Маҳмуднинг ватани ҳисобланади. Халқаро тадбир 2019 йилда илк бор Хивада ўтказилганди. Турнирга дунёнинг 14 давлатидан, жумладан, Бразилия, Янги Зеландия, Италия, Испания, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон, Ҳиндистон, Польша, Япония, Тожикистон ва Ўзбекистондан 15 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Келтирилишича, улар мусобақанинг 7 тури бўйича беллашади. Маросимда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спортнинг паралимпия чиқишлари бўлиб ўтди. Спортчилар мусобақанинг дастлабки кунида оғир қопларни қўқон аравага ортиш ва уни маълум масофага олиб бориш ва обкачни куч билан кўтариш шатрларини бажарди.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Очилиш маросимида туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади.

«Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дастлаб 2019 йилда ташкил қилинган «Баҳодирлар ўйини» кўпчиликда катта таасурот қолдирди. Унда турли мамлакатлардан 15 нафар халқаро спортчи қатнашганди.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Қувонарли жиҳати, Эрон, Япония ва Ҳиндистон мамлакатларининг полвонлари турнирда иккинчи бор иштирок этмоқда. «Баҳодирлар ўйини» халқлар ўртасида дўстлик алоқаларининг ривожланиши, жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг ижобий имижининг ошиши, соғлом ҳаёт тарзининг ташвиқоти ва мамлкатимиз туризм салоҳиятини тарғиб қилиш йўлида хизмат қилади», — дейди вазир.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Шунингдек, бош вазир ўринбосари турнир иштирокчиларига мувофаққият тилади.

Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло
Фото: «Bugun.uz»/ Нуриллоев Меҳрилло

Аввалроқ Хоразм вилояти Хива шаҳрида 4–5 июнь кунлари «Паҳлавон Маҳмуд — баҳодирлар ўйини» II халқаро турнири бўлиб ўтиши ҳамда мусобақани ташкил этишдан мақсад тўғрисида маълумот берилганди.

Bugun — LIVE