Жаҳон - 17:10 · 04.06.2022

Японияда туғилиш кўрсаткичи рекорд даржада пастлади

Японияда 2021 йилда туғилиш кўрсаткичи рекорд даражада пастлади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «South China Morning Post»

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 2021 йили Японияда 811 минг 604 нафар чақалоқ туғилган, бу 1899 йилдан бери энг паст кўрсаткич ҳисбланади. Ўлим даражаси эса 1 миллион 439 минг 809 тага ошган, оқибатда умумий аҳоли сони 628 минг 205 кишига қисқарган.

Таъкидланишича, Япония аҳолиси бошқа мамлакатларга қараганда тезроқ қариб бормоқда ва COVID-19 пандемияси даврида мамлакат чегараларининг ёпиқлиги ишчи кучининг қисқаришини тезлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда ҳам туғилиш даражаси 2021 йилда рекорд даражада пасайганди. Мазкур пасайиш туфайли Пекин ҳукумати 2021 йилда 3 нафаргача фарзанд кўришга рухсат берган. Хитойда 2021 йилда 10,62 миллион бола туғилган, таққослаш учун: мазкур кўрсаткич 2020 йилда 12 миллионни ташкил қилган.

Bugun — LIVE