Жамият - 22:38 · 05.06.2022

Афғонистонда Ўзбекистон томонидан етказилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди

Афғонистоннинг Балх вилояти Қалдар туманида Ўзбекистон томонидан 30 апрел куни Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2 июнь куни бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар Ўзбекистон раҳбариятига чуқур миннатдорлик билдириб, инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида кўрсатилаётганини алоҳида таъкидлаган. Туман раҳбари М. Вали Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистоннинг шимолий ҳудудлари, хусусан, Балх вилояти аҳолиси фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этган.

Келтирилишича, ун, ўсимлик ёғи, буғдой, гуруч, макарон, консерва, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлардан иборат озиқ-овқат тўпламлари, кийим-кечак бир ой аввал кучли сув тошқини ва сел содир бўлган Қундуз, Саманган, Таҳор ва Жузжон вилоятларига ҳам юборилади.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан 30 апрель куни Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилганди. «Bugun.uz» мухбири Ўзбекистон расмийлари биродар халққа инсонпарварлик ёрдамини топширганини маълум қилганди.

Bugun — LIVE