Жамият - 15:36 · 05.06.2022

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган шакар аҳоли эҳтиёжларини таъминлай оладими?

«Ангрен шакар» МЧЖ заводининг бош технологи Баҳром Қурбонов маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, корхона бир суткада 1100 тонна шакар ишлаб чиқаряпти. Бу йилига 360 минг тонна дегани.

«Биз аҳолини узлуксиз шакар маҳсулоти билан таъминлай оламиз. Бунинг учун бизда етарли хомашё бор. Шакар омборларимизда тайёр маҳсулотлар аҳолига етарли даражада жамғарилган.

Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилаётган шакар маҳсулотининг таркибидаги сахароза миқдори 99,8 фоиздан кам эмас. Корхонада шакар маҳсулоти шакарқамиш хомашёсидан тайёрланади. Хомашё эса, асосан, Бразилиядан, шунингдек, Мексика ва Аргентина давлатларидан келтириляпти», — дейди мутахассис.

Ўзбекистон аҳолисининг бир йиллик шакарга эҳтиёжи 650 минг тоннани ташкил этади. 2022 йилда шакар ишлаб чиқариш ҳажми Ўзбекистонда 720 минг тонна (2021 йилдан 22 %га кўп) ташкил этиши кутилмоқда. Яъни аҳолининг шакарга бўлган талабини узлуксиз қондирилиш учун имконият етарли даражада.

Bugun — LIVE