Ўзбекистонда ЙПХ ходимларини чет элга саёҳатга юбориш таклиф қилинди — видео

«Ўзбекистон» телеканалидаги «Муносабат» ток-шоусининг 30 май кунги сонида «Ўзбекистон Либерал-демократик партияси» ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Руҳиддинов йўл-патруль хизмати ходимлари фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш тўғрисида таклифлар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, партия ишчи гуруҳи Тошкент вилоятининг Бўка туманида ҳайдовчиларнинг ЙПХ ходимидан розилик даражасини белгиловчи таҳлил ўтказган. Бунда ҳайдовчилар ходимлардан миннатдор эканини билдириб, йўл ҳаракати қоидалари ўргатилаётганини қайд этган.

«Таклиф шундан иборатки, ҳар бир ЙПХ ходимининг ўз ҳудудида ҳайдовчилар маданиятини юқорилигини таъминлаганини белгилайдиган аниқ мезонлар ишлаб чиқиш керак. Бу орқали ходимларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш керак.

Албатта, рағбатлантирилган ходим ёки инспектор янада изланади. Ҳудуддаги ҳайдовчиларнинг характери, туманнинг менталитети қандай, қайси чойхонага ёки мактабга бориб тушунтириш ўтказиш керак деган масалада кўпроқ изланади», — дейди Бахтиёр Руҳиддинов.

Партия масъули шундан сўнг яна бир таклифни илгари сурди. Унга кўра, йўл-патруль хизмати ходимлари бир йил давомида машаққатли меҳнат қилганидан кейин чет элга бориб саёҳат қилиб келиши керак. «Бу кулгили туйилиши мумкин, лекин ходимлар қорда ҳам, жазирамада ҳам ишлаяпти. Шу сабабли уларни рағбатлантириш масаласини илгари суришимиз керак», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, «Халқаро пресс клуб» кўрсатувининг 2021 йил 2 декабрь кунги сонида Шерзодхон Қудратхўжа ички ишлар ходимларига сўнгги русумли «Феррари»лар олиб бериш кераклиги ҳақида гапирганди. «Чунки улар билиши керак, давлат улардан кучли. Керак бўлса, етиб олади, топади», — деганди ХПК раиси.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди