Жаҳон - 7:11 · 05.06.2022

Россияда ўзбекистонлик уч эркак икки қизни зўрлади

Россиянинг Кронштадт шаҳридаги тўғонда ўзбекистонлик уч нафар эркак 21 ёшли икки қизни зўрлади. Бу ҳақда «Комсомольская Правда» хабар берди.

Фото: «Коммерсант»

Қизлар пиёда юрганларида уларга уч нафар муҳожир (20, 27 ва 53 ёшли) ҳужум қилган. Улардан иккитаси миграция реестридан ўтган, учинчисига Россияга киришга рухсат берилмаган. Уч эркак қизларнинг номусига теккан, жабрланувчилар ёрдам сўраб бақирганида уларни ҳақорат қилган ва урган. Ҳодиса содир бўлгандан кейин эркаклар қочиб кетган.

Мигрантлар дарҳол қўлга олинган, улардан бирининг ёнида пичоқ аниқланган. Уларга нисбатан жамоавий зўрлаш ва бир гуруҳ шахслар томонидан жинсий тажовуз қилишга уриниш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Россияда 56 ёшли ўзбекистонлик эркак 16 ёшли қизни зўрлаганди. Шунингдек, Россияда 20 ёшли қиз ўзбекистонлик эркакни зўрлаганликда айблаганди.

Bugun — LIVE