Самарқандда 4 ёшли қиз «Nexia-3» уриб юбориши оқибатида вафот этди — видео
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 31 май куни «Nexia-3» ҳайдовчиси 4 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, юқори тезликда ҳаракатланган машина пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизни уриб юборган. Бунинг оқибатида 4 ёшли қиз оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган ва шу ерда вафот этган.
Ҳайдовчи қизалоқ ва унинг опасини касалхонага олиб борган. Кейинчалик у ердан қочиб кетган. Қидирув ишлари натижасида эркак топилган.
«Ўзимни умуман йўқотиб қўйдим, бундай бўлади деб ўйламагандим. Қўрққанимдан машинага ўтириб, қочиб кетдим. Ҳозиргача афсусдаман, кўз олдимдан кетмайди.
Унинг ота-онасидан кечирим сўрайман, ўзимнинг ҳам қизчам бор. Бу ҳолат бир умр эсимдан чиқмайди», — дейди ҳайдовчи.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 6 май куни «Tico» ва «Nexia-3» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.




