Жамият, Самарқанд - 23:10 · 05.06.2022

Самарқанддаги бозорда ёнғин содир бўлди — видео

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Мирбозор бозорида ёнғин содир бўлди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, 5 июнь куни соат 20:21 да Нарпай тумандаги «Сари бозор» МФЙда жойлашган озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғинга соат 20:35 да етиб борилган ва соат 22:10 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 3 та озиқ-овқат дўконларининг тахминан 70 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва озиқ-овқат махсулотлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятидаги Ургут деҳқон бозорида 24 май, душанба куни ёнғин содир бўлганди. Фарғона вилояти Қувасой шахрида 11 апрель куни кўп қаватли бинонинг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани хабар қилинган. Ҳамда Намангандаги хонадонда рўй берган ёнғин бир соатдан кейин ўчирилгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE