Жамият - 16:00 · 05.06.2022

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ёшлари иштирокида IV ёш лидерлар форуми бўлиб ўтмоқда

Туркий дунёда 2022 йил «Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди ҳамда шу асосда йил давомида бир қатор йирик тадбир ва лойиҳалар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот ва медиа хизмати хабар берди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги ахборот ва медиа хизмати

Шу муносабат билан 3-4 июнь кунлари Бухоро шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форуми ташкил этилмоқда.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги ахборот ва медиа хизмати
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги ахборот ва медиа хизмати

Маълумот ўрнида, «Ёш лидерлар форуми» 2018 йилдан буён туризмни ривожлантириш, давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Шу кунга қадар ушбу форум Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикасида ўтказилган.

Форумда илк маротаба Бухоро шаҳри «Биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти» деб тантанали равишда эълон қилиниши, Ёшлар марказида эса «Бухоро шаҳри биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти» монументи ва «Туркий дунё ёшлари боғи» очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги ахборот ва медиа хизмати
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги ахборот ва медиа хизмати
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги ахборот ва медиа хизмати

Тадбир давомида Бухоро шаҳрида келгусида ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириладиган мега лойиҳалар тақдимоти ташкил этилади.

Форум доирасида ўтказиладиган барча тадбир ва учрашувлар умумий 10 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олади

Форум давомида қуйидаги амалий ишларга эришилади:

  • Ўзбекистон Республикасида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳамда мамлакатнинг туризм салоҳиятини халқаро ҳамжамиятда кенг намойиш етиш;
  • Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг ёшлар сиёсатига масъул давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари билан маслаҳат учрашувлари ўтказиш ҳамда учрашув якунида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик келишувлари имзолаш;
  • Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг илғор ёш лидерлари ўртасида тадбиркорлар, маданият, санъат, спорт, медиа, илм-фан соҳаларида ўзаро доимий тажриба алмашиш майдони яратиш;
  • Форум якунида Туркий давлатлар ташкилотининг Ёш лидерлар форуми резолюцияси имзоланади.

Bugun — LIVE