Жаҳон - 10:01 · 05.06.2022

Украина хавфсизлик кафолати бўйича қайси давлатга мурожаат қилгани маълум бўлди

Украина Ҳиндистондан хавфсизлик кафолатларидан бирига айланишни сўради. Бу ҳақда «The Hindu» хабар берди.

Фото: «Duka Today»

Маълум бўлишича, президент Владимир Зеленский Ҳиндистон, Хитой ва Туркия билан бир қаторда Украина хавфсизлигининг кафилига айланиши мумкинлигини айтган.

«Украина Ҳиндистондан бошқа давлатлар қатори мамлакат хавфсизлигининг кафилларидан бирига айланишни сўради. Биз Ҳиндистон Украинанинг урушдан кейинги тикланишида фаол иштирок этишини кутмоқдамиз.

Қўшимча гуманитар ёрдам, дори-дармон, баъзи техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш шулар жумласидандир», дейилади хабарда.

Аввалроқ Украина делегацияси Россия билан музокара ўтказиш шартини айтганди. Шунингдек, NATO Украинадаги уруш қандай ҳолатда тугашини маълум қилган.

Bugun — LIVE