Жаҳон - 16:03 · 06.06.2022

Эронда дрон ва ракеталар ишлаб чиқарган олим ўлдириб кетилди

Эроннинг Язд шаҳридаги тадқиқот марказида дрон ва ракеталарни ишлаб чиққан ракета муҳандиси Айюб Энтезари кечки зиёфатда қатнашганидан сўнг ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Israel National News» хабар бермоқда.

Фото: «CGTN»

Маълум қилинишича, кечки овқатни уюштирган эркак мамлакатдан қочиб кетган. Бундан ташқари, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицери, Қудс махсус бўлинмаси полковниги Али Исмоилзода ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Унинг ўлими сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Бир ҳафта олдин мотоциклда номаълум шахслар ушбу бўлинманинг яна бир зобити, полковник Ҳасан Саяд Ходаийни отиб ташлаган. Бунда Исроилнинг қўли борлиги маълум бўлган. У Теҳрондаги уйи олдида машина ичида ўлик ҳолда топилган. Ҳолат юзасидан Эрон ўч олишга ваъда берган.

Аввалроқ Исроил Эронга қарши урушга тайёрланишни бошлаганди. Шунингдек, Эрон президенти Сулаймонийнинг ўлими сабабли Трампни ҳибсга олишни талаб қилганди.

Bugun — LIVE