15:09 | 06.06.22 167

Фарғонада ўқувчи қиз отаси шапалоқ уриши оқибатида вафот этди

Bugun.uz ҳолат юзасидан БП ва ХТВ билан боғланди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида ота қизини бир шапалоқ уриб, ўлдириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Bugun.uz» ҳолатга аниқлик киритиш учун Бош прокуратура ва Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматлари билан боғланди.

Фото: «Bugun.uz» / Иллюстратив

Маълум бўлишича, ота қизига шапалоқ урганда қизнинг боши қиррали жойга теккан ва шу ҳодиса содир бўлган.

Вазирликка кўра, қиз ўлгани ҳақидаги хабар рост. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Воқеага оилада келиб чиққан жанжал сабаб бўлган.

Бош прокуратура эса ишни ўрганаётгани, натижаси бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

Маълумот учун, қиз мактаб ўқувчиси бўлиб, Турвоқ қишлоғида жойлашган муассаса унинг яхши ўқигани, тикувчилик ва пазандалик билан шуғулланганини маълум қилган.

Аввалроқ Фарғонада эркак хотинини уй ишлари масаласида тортишиб, болта билан уриб ўлдиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Навоийда иш ҳақи талашган ука акасини кетмон билан уриб ўлдирган.