Фарғонада қассоб ўз кушхонасида сўйиб кетилди

Фарғона вилояти Қува туманида 5 июнь куни қассоб йигит ўз кушхонасида сўйиб кетилди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: Telegram

Туман Ички ишлар бошқармасининг шу куни соат тахминан 05:40 да берган хабарига кўра, туманнинг Кандабулок МФЙ Маърифат кўчаси рақамсиз уйда яшаган 1984 йилда туғилган Т. Э. О яшаш хонадонидаги кушхонасида бўйин кисмида кесилган ҳолатда мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокурори ўринбосари М.Ахмедов бошчилигида тезкор тергов гуруҳ томонидан крим техника воситалари ёрдамида вокеа жойи кўздан кечирилиб, бирдона ошхона пичоғи, бир жуфт эркаклар оёқ пойабзали, бир дона синтетик матодан ишланган арқон ва кон доғлари ашёвий далил тариқасида олинган.

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, фукаро эркакнинг ўлимига бўйин олди юзаси
юқори қисмида бўйин мушаклари қон томирлари қалқонсимон тоғай ва қизилўнгачни шикастлаган кесилган жароҳати ўткир ташқи қон кетишдан ва шикастдан кейин карахтлик сабаб бўлгани, мурдани кўздан
кечиришда бошка тан жароҳатлари ва улардан қолган излар аникланган.

Дастлабки терговга кадар текшириш ҳаракатлар давомида аниқланишича, фуқаро ҳайётлик вақтида қора мол олди-сотдиси ҳамда яшаш хонадонидаги кушхонада кора молларни суйиб ўзига тегишли бўлган кассобхонада сотиш билан шуғулланиши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жами 33 нафар шахслардан тушунтириш хати олинганида улар ўз тушунтириш хатларида фукародан жами 734 миллион сўм ҳакдор бўлганини, у томонидан ҳакдорлардан турли хилдаги кора мол ва кўй жониворларни сотиб олиб, 5 июнь кунига қадар қарзларини тўлаши лозимлигини билдириб
ўтган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Кува туман прокуратураси томонидан терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмокда.

Қайд этилишича, ҳақиқатни аниқлаш мақсадида бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб, уни жиноят қурбони бўлганини аниқлаш имкони йўқлигини инобатга олиб, 6 июнь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Фарғонада қайната уйимга кетаман деб жанжал кўтарган келинини сўйиб ташлаганди.

ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жамият23:58 | 9.8.22
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Жамият23:54 | 9.8.22
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият23:51 | 9.8.22
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Жаҳон23:31 | 9.8.22
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Жамият23:16 | 9.8.22
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Жамият23:04 | 9.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади