Жамоавий мудофаани таъминлаш: NATO Болтиқ денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказади

Болтиқ денгизи минтақасида 5–17 июнь кунлари «Baltops» йиллик ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Regnum»

Маълум қилинишича, машқларда 16 та давлат: NATO бўйича 14 та давлат, шунингдек, альянс бўйича ҳамкорлар Швеция ва Финляндия иштирок этади.

Келтирилишича, машғулотларда альянс ҳамкорларидан ташқари, АҚШ, Бельгия, Болгария, Дания, Эстония, Франция, Германия, Латвия, Литва, Буюк Британия, Нидерландия, Норвегия, Полша ва Туркия қатнашади. Машғулотлар Стокгольмда бошланади, шундан сўнг ҳарбийлар Болтиқ денгизи сувлари ва минтақа ҳаво кенгликларида манёврлар ўтказади. Жараён Германияда якунланади.

Машқларга 4000 дан ортиқ аскар, шунингдек, амфибия ҳужумчи кучлари, 60 дан ортиқ самолёт ва 40 та турли тоифадаги кемалар жалб этилади. Жараён давомида ҳарбийлар Болтиқбўйи минтақасида жамоавий мудофаани таъминлаш ва хавфларни олдини олиш сиёсатини амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқади.

Аввалроқ NATO ва унинг ҳамкорлари 14 март, душанба куни Норвегияда ҳарбий машғулотларни бошлаши хабар берилганди. Шунингдек, ташкилот Украинадаги воқеаларга ҳарбий аралашувни режалаштирмагани маълум қилинган.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади