Жаҳон - 18:41 · 06.06.2022

Москва–Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони оширилади

Россия ва Ўзбекистон Москва–Тошкент йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига 25 тадан 39 тага оширишга келишиб олди. Бу ҳақда «Росавиация» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Томонлар авиапарвозлар сонини ошириш бўйича келишувга эришган. «Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳаво қатновини ривожлантириш мақсадида авиация маъмурияти Москва–Тошкент бўйлаб парвозлар частотасини ҳафтасига 25 дан 39 тагача оширади», дейилади хабарда.

Россия томонидан Москвадан Тошкентга парвозларни амалга ошириш учун «Аэрофлот», «S7» ва «ЮТэйр» авиакомпаниялари, Ўзбекистон томонидан эса «Uzbekistan Airways» ва «Qanot Sharq» тайинланган.

Таъкидланишича, пойтахтлар ўртасидаги рейслар частотасининг ошиши икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги йўловчи ташишга бўлган талабни қондиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Аввалроқ ўзбекистонликларнинг Россияга темирйўл орқали киришига қўйилган чеклов бекор қилиниши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE