Намангандаги истироҳат боғида аттракцион боланинг бўйнини қисиб қолгани айтилди — видео

Наманган вилояти Усмон Носир кўчасида жойлашган Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 2022 йил 3 июнь куни соат тахминан 11 да «Велотрек» аттракциони боланинг бўйнини қисиб қолди. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, «Наманган гуллар байрами 2022» байрам тадбири муносабати билан 30 май куни Бобур боғи ҳудудида ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида якка тартибдаги тадбиркор Ходжаев Анасхонга тегишли «Велотрек» аттракциони бўйича маълумотнома расмийлаштирилган ҳамда ушбу аттракциондан саноат хавфсизлиги талаблари ва «Аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари»га риоя қилган ҳолда фойдаланиш, уни эксплуатация қилувчи оператор ходимларни ўқитиш зарурлиги тўғрисида ёзма кўрсатма берилган ва тадбиркордан аттракционни ўзбошимчалик билан ишлатмаслик тўғрисида тилхат олинган.

Аммо шунга қарамасдан, тадбиркор Ходжаев ўзига тегишли «Велотрек» кўчма аттракционини тегишли ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан ишлатган. 3 июнь куни фуқаро Махмудов Муҳамаджон «Велотрек»да ўтирган дўстини ўзи учирмоқчи бўлиб аттракционда қоқилган. Махмудов Муҳамаджонга жиддий шикаст етмаган, унга ўз вақтида ёрдам кўрсатилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги истироҳат боғида аттракцион тўхтаб қолганди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди