Жамият, Навоий - 18:53 · 06.06.2022

Навоийда «Оммавий қабуллар уч ойлиги» доирасида фуқаровий қабуллар бўлиб ўтмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида топшириғи асосида тузилган республика ишчи гуруҳининг “Оммавий қабуллар уч ойлиги” доирасида Навоий вилоятидаги оммавий қабуллари ҳам анчайин ишчан руҳда ўтди.

Фото: Президент халқ қабулхонаси ахборот хизмати

Президент Администрасияси масъуллари, Олий суд, Судялар олий кенгаши, Бош прокуратура, қарийб ўттизта вазирликлар, қўмиталар ва ташкилотлар раҳбарларининг Навоий шаҳридан 250 километр олисдаги Зарафшон шаҳрининг “Тинчлик” маҳалласидан бошланган мулоқотлари Навбаҳор туманининг “Кескантерак”, Кармана туманининг “Зарафшон” маҳаллаларида давом этди.

Уч кунлик қабулларда Олий суд ва Судялар олий кенгаши масъуллари 67 та масалани кўриб чиқиб, уларнинг 32 тасини жойида ҳал қилди. Мурожаатлар асосида жиноят ишлари бўйича Кармана, Томди, туманлари, Зарафшон шаҳар судлари ташкил қилган сайёр суд мажлисларида 9 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди, 9 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилди.

Фото: Президент халқ қабулхонаси ахборот хизмати

Фаррух Халилов “Зарафшон голден групп” корхонаси хуқуқшуноси. У Олий суд вакилларига мазкур тадбиркорлик субъекти манфаатини химоя қилиш мақсадида мурожаат этди. Хусусан, Суд хукмига кўра ушбу корхонага 5 миилон сўм молиявий жарима қўланилган. Бироқ, прокурор протестида бу сўмма 350 миллион этиб белгиланиши келтирилган. Сайёр қабулда хуқуқшунос суднинг биринчи ҳукми ўз кучида қолдиришни сўраб қилган мурожаати апелясия тартибида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Бош прокуратура масъуллари тергов-суриштирув, суд қарорлари ижроси, тадбиркорлик, кредит ажратиш ва ишга жойлашиш каби масалаларга оид 131 та мурожаатнинг 43 тасини жойида ҳал қилди.

Фото: Президент халқ қабулхонаси ахборот хизмати

Навбаҳорлик Зиёдулло Камоловнинг ҳам муаммосига шу ерда ечим топди. Шунча вақтдан бери юрак хасталигидан азият чекиб келаётган бу инсонга бепул даволаниши учун йўлланма берилди.

Навбаҳорлик Гавҳар Турсуновага 3 нафар фарзанди учун алимент пуллари олиб берилиб, тикувчилик йўналишида касбга ўқитиладиган ва субсидия асосида тикув машинаси олиб бериладиган бўлди.

Bugun — LIVE