Жамият, Навоий - 14:42 · 06.06.2022

Навоийда сувда чўкаётган 62 ёшли эркак қутқариб қолинди — фото

Навоий вилояти Кармана туманида сувда чўкаётган 62 ёшли эркак ҳаёти қутқариб қолинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи 62 ёшли А.Н. шу маҳалладан оқиб ўтувчи каналга энгашиб, эҳтиётсизлик оқибатида мувозанатини йўқотиб, сувга тушиб кетган.

Фото: Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Уни атрофдагилардан ҳеч ким кўрмаган. Фуқаро каналнинг қўшни Фарҳод маҳалласидаги қисмигача оқиб келган. Шу пайт ўша ерда хизмат вазифасини ўтаётган катта лейтенант ҳамда майор тезкорлик билан уни қутқариб олиш чораларини кўрган.

Фото: Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ҳушсиз ҳолда сувдан олиб чиқилган А.Н.га профилактика инспекторлари томонидан берилган биринчи тез тиббий ёрдам туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Аввалроқ Тошкентда сувда чўкаётган 2 ёшли бола ва унинг онаси қутқариб қолинганди. Шунингдек, ФВВ сувда чўкиб кетишнинг олдини олиш борасида қатор маслаҳатлар берган.

Bugun — LIVE