Жамият - 7:07 · 06.06.2022

Ўзбекистонда 6 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 6 июнь куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 33–35 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13–18 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.

Bugun — LIVE