Жаҳон - 9:05 · 06.06.2022

Путин апрель ойида саратон касаллигидан даволангани маълум қилинди

Россия президенти Владимир Путин апрель ойида ривожланаётган саратон касаллигидан даволангани маълум қилинди. Бу ҳақда АҚШ разведкасининг махфий ҳисоботига таяниб, «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, махфий ҳисоботда март ойида Путинга уюштирилган суиқасд ҳақида ҳам маълумот берилган. «Путиннинг кучи бор, аммо мутлақ эмас. Унинг Кремлдаги бутун ҳукмронлиги даврида ҳеч қачон бундай шиддатли кураш бўлмаган, ҳамма якун яқинлигини ҳис қилмоқда», — дейди манбалардан бири.

Қайд этилишича, айни пайтда Россия етакчисининг изоляцияда экани АҚШ махсус хизматларига Путиннинг соғлиғини тўғри баҳолашни қийинлаштирмоқда. «Бизнинг энг яхши разведка манбаларимиздан бири Украинадаги уруш натижасида кучсизланиб қолди», — дейди Пентагон разведка хизмати вакилларидан бири.

Келтирилишича, охирги ойларда Украинадаги уруш фонида оммавий ахборот воситаларида Путиннинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида бир неча бор тахминлар пайдо бўлган. 2022 йил май ойида Россия президенти саратон касаллигига чалинганини, хусусан, у билан шахсан ишлаган режиссёр Оливер Стоун томонидан омма олдида тилга олинган. «Проект» нашри эса Путинга сафарларда шифокорлар гуруҳи, жумладан, онкологик касалликлар ва қалқонсимон без муаммолари бўйича мутахассислар ҳамроҳлик қилаётганини ёзган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин саратон касаллигига чалингани ҳақидаги миш-мишларни унинг матбуот котиби Дмитрий Песков 1 апрель куни журналистлар билан суҳбатда рад этганди.

Bugun — LIVE