Жаҳон - 16:30 · 06.06.2022

Қирғизистон президенти ҳарбий қуролда ўт очди — видео

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 4 июнь куни ҳарбий қуролдан ўқ узди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Жапаров камида икки турдаги қуролдан ўқ узган. Давлат раҳбари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўқув марказининг очилишида иштирок этган. Унда президент Қирғизистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга интилаётган халқаро террористик, диний экстремистик ташкилотлар, наркотрафиклар ва трансмиллий жиноий гуруҳлар мамлакат хавфсизлигига хавф туғдириши мумкинлигини айтган.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Садир Жапаров мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника харид қилинаётганини эслаган.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Аввалроқ Қозоғистон Қирғизистонга ҳарбий мулкини ўтказиши маълум қилинганди. Шунингдек, Жапаров кучли армия яратиш учун маблағ аямаслигини таъкидлаганди.

Bugun — LIVE