Қозоғистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Қозоғистонда мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича рефендумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда «Казинформ» ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Власть»

Маълум бўлишича, ўзгартиришлар киритишни ёқлаб овоз берган фуқаролар сони мамлакатнинг барча ҳудудларида овоз беришда қатнашганларнинг 77,18 фоизини ташкил этган. Бу ҳақда Референдум бўйича марказий комиссия раиси Нурлан Абдиров маълум қилган.

«Бугун эрталаб ҳудудий комиссиялар томонидан овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённомаларнинг электрон нусхалари тақдим этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган Қозоғистон фуқароларининг умумий сони 11 миллион 734 минг 642 нафарни ташкил қилди. Овоз беришда иштирок этган фуқаролар сони 7 миллион 986 минг 293 нафарни ёки референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 68,06 фоизини ташкил этди», — деган Нурлан Абдиров брифингда.

Унинг таъкидлашича, бундан келиб чиқиб, референдумни бўлиб ўтган деб ҳисоблаш мумкин.

«Референдумга қўйилган масалани ёқлаб овоз берган фуқаролар сони республиканинг барча ҳудудлари бўйича овоз беришда қатнашганларнинг 77,18 фоизини ташкил этиб, бу 6 миллион 163 минг 863 нафар фуқаро дегани. 17 та ҳудуднинг ҳар бирида ёқлаб овоз берганлар мутлақ кўпчиликни ташкил қилди», — деган комиссия раиси.

«Конституцияга киритилган ўзгартиришларга қарши овоз берган фуқаролар сони овоз беришда қатнашганларнинг 18,66 фоизини ёки 1 миллион 490 минг 475 нафарни ташкил этди. Ҳар иккала жавоб варианти танланган, яъни ҳақиқий деб топилган, лекин овозларни санаб чиқишда қонун ҳужжатларида ҳисобга олинмаган бюллетенлар сони 1,58 фоизни ёки 125 минг 859 та бюллетенни ташкил этди. Қолган бюллетенлар, яъни ностандарт шаклдаги ёки сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини аниқлашнинг имкони бўлмаган сайлов бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилди, уларнинг сони 2,58 фоизни ёки 206 минг 96 тани ташкил этди», — деган Нурлан Абдиров.

Аввалроқ Қозоғистон Конституциясига ўзгартириш бўйича референдум бошлангани ва жараёнда мамлакат собиқ ва амалдаги раҳбарлари Нурсултон Назарбоев ҳамда Қосим-Жўмарт Тўқаев қатнашгани хабар қилинганди.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади