Жамият - 17:10 · 06.06.2022

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талофатлар кўрилгани муносабати билан мамлакат президенти Жаир Мессиас Болсонаруга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, Бразилияда тошқин ва кўчкилар оқибатида 126 киши ҳалок бўлган. Табиий офатлар туфайли 9302 киши уйини ташлаб кетган. Улар 27 шаҳардаги 111 та бошпанага жойлаштирилган. Бундан ташқари, 31 та шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Штат бўйлаб кучли ёмғирдан 51 та шаҳар зарар кўрган.

Аввалроқ ҳам Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг Брумадинью муниципалитетида тўғон ёрилиши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан 2019 йил 28 январь куни мамлакат президенти Жаир Мессиас Болсонаруга ҳамдардлик билдирганди.

Bugun — LIVE