16:30 | 06.06.22 400

Сурхондарёда қизларга диний таълим бераётган ноқонуний ҳужра аниқланди

Қизлар 11–17 ёшда бўлган

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари хамкорлигида 14 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида вояга етмаган қизларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги  вилоят ҳудудий бошқармаси «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ / Иллюстратив

Хусусан, Денов шаҳри Оловуддин маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёл тегишли рухсатсиз яшаш хонадонида ҳужра ташкил қилиб, 2005–2011 йиллар оралиғида туғилган 6 нафар вояга етмаган қизга диний сабоқ бериб келган.

Қизлар орасида Оловуддин маҳалласидан ташқари қўшни Юрчи, Шакарқул, Водий маҳаллаларидан келганлар ҳам бўлган. Улар ушбу ҳудудлардаги умумтаълим мактабларининг 4–10 синф ўқувчилари ҳисобланади. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган фуқарони ушлаганди. Шунингдек, Фарғонада вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берганлар ушлангани хабар қилинган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 422
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 252
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 953
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 458
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 413
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 463