Жамият, Тошкент ш. - 22:54 · 06.06.2022

Тошкентда эри ташлаб кетган аёл кўчада тиланчилик қилишга мажбур бўлди

Ижтимоий тармоқларда берилган иккита мурожаатни ўрганиш ва аёлларни қийнаган масалаларни ечим топиш мақсадида Олий Мажлис Сенати Хотин қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар олиб борилди.

Фото: Тошкент шаҳри ИИББ ахборот хизмати

Ўрганиш давомида З.Рахматова Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Сомонбозор тор кўчаси, 18-уйда ижара шартномасиз яшаши, фуқаролик паспортини йўқотиб қўйганлиги, расмий хеч қаерда ишламаслиги, қарамоғида отаси бошқа, бошқа бўлган 2 нафар вояга етмаган, 6 ёш ва 2 ёшли қиз фарзандлари борлиги, фарзандларига оталик белгилангани билан нафақа тўланмаслиги аниқланди.

Олий Мажлис Сенати тегишли қўмитаси тавсияси билан унинг бандлигини таъминлаш учун Нурафшон маҳалласида жамоатчилик ишига жалб қилинди. Шунингдек, маҳалла биносининг бўш турган икки хонасини таъмирлаб, яшаш учун шароит қилиб беришга, фуқаролик паспортини тиклангунга қадар вақтинчалик рўйҳатга қўйиш, зудлик билан тиббий курикдан утказиш , қизиқишига кўра мономарказда қандолатчилик йўналиши бўйича ўқитиш ва ўз тадбикорлигини йўлга қўйиш учун субсидия ажратиш чоралари режалаштирилди.

Шунингдек, шаръий никоҳ билан яшаётган эр-хотин Р.Абраев, Ф.Шотўраевалар ижтимоий оғир ахволда, расмий хеч қаерда ишламайди, уч нафар фарзандлари бор. Тошкент шаҳрига иш излаб келишган. Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент тиббиёт институти ҳузуридаги туғруқхонада кесарева усулда тўртинчи фарзанди туғилди.

Қўмита томонидан она-бола ҳолидан хабар олиниб, керакли муолажалар учун дори-дармон, озиқ-овқат ва моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, Ф.Шотўраевани «Аёллар дафтари»га киритиш, расмий никоҳ билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли мутасаддилар билан кўриб чиқиш учун Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туман ҳокимлигига топшириқлар берилди.

Bugun — LIVE